Dam olishlarsiz ishlaymiz! |
Отопластика – бу қулоқ шаклини яхшилаш ва шалпанг қулоқликни бартараф этишга қаратилган пластик жарроҳлик. Ушбу операцияни ўтказишдан асосий мақсад – эстетик нуқсондан қутулишдир, чунки бу кўпинча чуқур комплексларга, психологик ноқулайликларга ва ижтимоий ноқулайликка олиб келади.
Отопластикани қуйидаги турлари мавжуд:
Операция 1 -1,5 соат ичида маҳаллий анестизия остида амалга оширилади. Қулоқларнинг орқа девори қисмида кичик бир кесма ҳосил бўлади. Шундан сўнг шифокор бу қисмга зарур шакл бериб, қулоқни табиий ҳолатига қайтаради.
Отопластикани қуйидаги турлари мавжуд:
-Классик отопластика – эстетик нуқсонларни (шалпанг қулоқлик, қулоқ учларини коррекцияси) бартараф этишга қаратилган косметик жарроҳликдир. Қулоқ шалпанглаб туришини тузатиш:
Операция 1 -1,5 соат ичида маҳаллий анестизия остида амалга оширилади. Қулоқларнинг орқа девори қисмида кичик бир кесма ҳосил бўлади. Шундан сўнг шифокор бу қисмга зарур шакл бериб, қулоқни табиий ҳолатига қайтаради.
Қулоқ учи пластик коррекцияси:
Операция анестизия остида остида 30 60 минут давомида амалга оширилади. Кўпгина ҳолларда қулоқнинг катталигини тузатиш тўқиманинг бир қисмини олиб ташлаш ва солинчакни янада тикиш йўли билан амалга оширилади. Солинчак йиртилганда, қулоқнинг жароҳатланган қисми олиб ташланади, аммо бундай операция ҳажмига таъсир қилмайди (агар, албатта, беморнинг ўзи хоҳиш билдирмаса) .
– Реконструктив отопластика жарроҳлиги қулоқнинг конгенитал ёки травматик нуқсонлари мавжудлигида амалга оширилади.
Бу жарроҳлик муолажасига ҳеч қандай махсус тайёргарлик керак эмас, бир неча керакли тестларни топшириб, жарроҳ билан маслаҳатлашиш кифоя.
Реабилитация даври осонгина кечиб боради, хирургик тўқималар жуда тез тикланади. Қулоқларнинг пластикасидан кейинги дастлабки кунларда махсус бандаж мажбурийдир. Кейинчалик даврда (тахминан бир ой), қулоқни ишончли фиксация қилиш учун ухлаш вақтида фойдаланилиши лозим. Қулоқларнинг пластик жарроҳлиги натижасида кичик оғриқли ҳислар анестезиклар орқали осонгина бартараф этилади.
Отопластикадан сўнг тикилган чоклар 10- 12 кундан кейин чиқарилади. Операциядан 1- 2 кун ўтгач, одатдаги ҳаёт тарзига қайтиш мумкин.
Toshkent sh., Yunusobod 8-kvartal, 39-uy |
Dam olishlarsiz ishlaymiz! |