Doimiy ishlovchi LOR 24/7
Toshkentda LOR 24/7!

LOR klinika markazi Hijoma Zuluk sentr Toshkent Yunusobod Chilonzor Lor 24/7 klinika

Dam olishlarsiz ishlaymiz!

Ташқи ва ўрта қулоқнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари

Кулок супрасининг тузилиши хар бир инсонда хар хил булади. Ташки кулокнинг тугма нуксони куйидагича булади; микротия – кулок супрасини ривожланмай, факатгина уни айрим булакларини булиши; макратия – кулок супрасининг хаддан ташкари катта хажмда булиши; анатия – бутунлай кулок супрасининг булмаслиги. Нуксонлар факат­гина жаррохлик йули билан даволанади. Микротия купинча ташки эши­тув йулининг бутунлай ривожланмаганли (атрезияси) билан бирга уч­райди. Бу нуксонда эшитиш функцияси хам бузилади.

Отгематома – кулок супрасида кон йигилиши. Бу касалликда кулок супраси шикастланиши еки узок эзилиши натижа­сида кон томирлари ерилиб, тогай билан тогай усти катлами орасида кон йигилиб колади.  Отгематома купрок жисмоний тарбия билан шу­гулланувчи (гимнастлар,  боксерларда)  ва  огир юк кутарувчиларда учрайди. Кулок супраси катталашиб,  шиш пайдо булади, тери корам­тир-кукиш тусга кириб,  пайпаслаб курилганда юмшок, ичида суюклик борлиги (флюктуация) аникланади.  Махаллий харорат  кутарилмайди, огрик булмайди.  Даволашда  бошлангич даврида кулок супрасига муз куйиш тавсия этилса,  кейинчалик конни игна санчиб тортиб олиш ва кулок супрасини иккин томонидан каттик сикиб боглаб куйиш керак.

Перихондрит – кулок супрасини тогай кисмини йиринглаб, ял­лигланиши. Кулок супрасини тогай усти катламига бирор инфекция (микроблар) тушиши натижасида булади, купинча радикал операциядан кейин, кулок супрасини хашоратлар чакиши ва х.к. Бунда кулок суп­раси катталашади, териси кизариб шишади. Пайпаслаб курилганда ма­халлий харорати баланд булиб каттик огрик сезилади. Тезда тиббий ердам курсатиб фасадни ерилмаса, кулок супрасининг тогайи чириб, супранинг шакли хунук булиб кетади.

Кулок супрасининг перихондритини сарамас касаллиги билан ал­маштириш мумкин. Сарамас касаллигида кулок супрасидаги узгаришлар кулокнинг юмшок кисми (солинчок) да хам булади. Перихондритни даволашда курук иссиклик,  УВЧ,  антиботиклар ва жаррохлик усуллари кулланилади.

Ташки эшитув йулининг олтингугурт тикини. Ташки кулок йули­нинг кириш кисмида махсус безлар булиб, улар олтингугурт моддаси ишлаб чикаради. Баъзан шу безларнинг фаолияти ошиб (гиперсекре­ция), куп микдорда олтингугурт ишлаб чикарилади ва натижада ташки эшитув йулида тикин (пробка) пайдор булади. Купинча кулокга сув кирганда олтингугурт тикини шишади ва ташки эшитув йулини бутун­лай беркитиб куяди. Беморлар тусатдан гаранг булиб колишганига, кулокда шовкин пайдо булганига шикоят киладилар. Гаранг булган кулокда беморлар уз овозларини эшитадилар (аутофения). Даволаш учун ташки эшитув йулини ювиш тавсия этилади. Агар олтингугурт тикинчаси каттик булса, бир неча кун кулокка ег еки ишкорий эрит­ма томизиб юмшатиш лозим.

Ташки кулок йулидаги ет жисмлар. Ет жисмлар купинча болалар­да учрайди, улар кулга тушган майда жисмларни кулокка тикишга одатланганлар (тугмалар, олча данаги, когоз, нухот ва бошкалар). Бундан ташкари жонли ет жисмлар хам булиши мумкин (пашша, чивин, суварак ва Х.К.).

Ет жисмлар ташки эшитув йулида йиллар давомида етиши мумкин, чунки бемор буни сезмаслиги мумкин. Жонли ет жисмлар ташки эшитув йулиги кирганда каттик огрик ва кулокда шовкин булади. Буларни йукотиш учун ташки эшитув йулиги 10-15 томчи суюк ег еки спирт куйилади, кейин ювиб ташланади. Кулокда ет жисмларни олиб ташлаш­да кулокни илик сув билан ювиш тавсия килинади.

Ташки эшитув йули чипкони. Купинча терининг юза жарохатланиши (бармок, гугурт чупи билан) ковлашдан келиб чикади. Беморлар каттик кулок огригандан шикоят киладилар, бу огрик кулок супрасини олдинги томонидан думбокни (tragus) босилганда, пасти жагни харакатга келтирганда зураяди. Тана харорати кутарилади. Ташки эшитув йули курилганда терининг буртганлиги, эшитув йулининг торайганлигини курамиз. Купинча но­гора парда куринмайди, эшитиш пасаяди.

Даволаш: Антибиотиклар, борат спирт шимдирилган томпон тики­лади, огрикни колдирувчи дорилар берилади.  Аутогематерапия, пиш­ган даврида ериш тавсия килинади.

Отомикоз. Ташки эшитув йулининг деворларида хар хил замбурглар усиши мумкин (Aspergillus niger, flavus,fumigatus,penicillinm ва бошкалар).Касалликни келиб чикишида узок вакт намли атмосфера­да булиш,катта микдорда антибиотик ва картиноатерандларни кабул килиш, кулокни радикал операцияси сабаб булади. Беморлар кулокда огрик борлигига, кичишига, кулок окишига шикоят киладилар. Кулок­дан замбуругни турига караб сарик, кора, кук рангли йирингсимон модда ажралади. Замбуругни турини микроскоп остида текшириб аник­ланади.

Даволашда 3% ли барот кислотаси, дионсидин, хемопсин билан ташки эшитув йули ювилади. Нистатин, миксаформ, левоминли малхам­лар куйилади.

Экзема. Кулок супрасининг орка томонидан, яъни сургичсимон усимтага утиш чегарасида бошланиб атрофга таркалади. Купинча ка­салликни келиб чикишига организмнинг умумий касалликлари диабет, падагра, рахит ва бошкалар сабаб булади. Катта одамларга курук шакли, еш болаларда суюклик чикадиган шакли учрайди. Каттик кичи­ма булиши сабабли беморларни уйкуси бузилади. Ташки эшитув йули тораяди, териси шишади, кизаради. Терини кичиш натижасида инфек­ция (микроб) кириб кулок ташки диффуз отитини келтириб чикаради.

Даволаш. Биринчи навбатда касалликни келтириб чикарган саба­би аникланади.  Яллигланган жойни тоза мой билан артилади, 5 % ли резорцин эритмаси еки бура суюклигини суртиб,боглаб куйилади. УВЧ еки ултрабинафша (лазерь) нурлари билан нурлантирилади.

Урта кулок касалликлари. Урта кулокнинг уткир яллигланиши факат ногора бушлигидагина булмасдан эшитув найи, гор (антрум) ва сургичсимон усимтанинг хамма хужайраларида жойлашган булади. Ка­салликни давомийлигига караб уткир ва сурункали, яллигланиш жара­енини даражасига караб катарал, сероз ва йирингли урта отитларга булинади.

Урта кулокнинг катарал отити. Касалликни чакирувчилари стрептококк, пневмококк ва стафилакокклар хисобланади. Урта ку­локнинг катарал отити яллигланиш жараенини бурун бушлиги ва бу­рун-халкумдан эшитув найи ва ногора бушлигининг шиллик каватига утганида ривожланади. Эшитув найи шиллик каватини яллигланиши уни тешигини торайишига олиб келади. Эшитув найининг торайишига бурунни нафас олиш функциясини бузулиши олиб  келади.  Буни  сабаби

купинча бурун бушлигидаги полиплар, бурун чиганокларининг гиперт­рофияси, аденоидлар, ринофарингитлар. Бурун ендош бушликларининг касалликлари, усмалари булади.

Эшитув найини утказувчанлигини бузилиши натижасида ногора бушлигида босим посаяди, ногора парда ичкарига караб тортилади.

Белгилари: Беморлар кулок битишидан, эшитиш кобилиятини па­сайишидан, озгина шовкиндан ва уз овозини касал кулокда купрок эшитиш (аутофания) дан шикоят киладилар. Эшитиш функциясининг бу­зилиш даражаси ногора бушлигидаги транссудатнинг микдорига боглик булади. Отоскопия килинганда кулок пардаси ичкари томон букилган булиб, унинг ранги бироз саргиш еки кукимтир холатда булади. Бол­гачани дастаси калта булиб, кичик усимтаси ташкарига караб, бур­тиб чикиб туради.

Экссудатив отитда ногора бушлигида суюклик борлиги куриниб туради. Болаларда купинча иккин томонлама булади ва эшитиш функ­цияси сезиларли даражада бузилади.

Даволаш: Аввало бурун, унинг ендош бушликлари, бурун тусиги хамда бурун-юткин атрофидаги касалликларни бартараф этиш билан бир каторда, эшитув найини утказувчанлик кобилиятини тиклаш, но­гора бушлигида йигилиб колган зардобни олиб ташлаш зарур.Бурун бушлигига кон томирини торайтирувчи ва шиллик кават шишини камай­тирувчи дорилар томизилади (эфедрин,адреналин, галозалин, нафти­зин). Эшитув найи оркали хаво юбориш. Бундан ташкари, иситувчи компресс, солюкс, инфракизил нурлар буюрилади. Лазер нурлари би­лан даволаш хам яхши натижалар беради.

Аэроотит. Бу касаллик самалетни тезда ердан кунишида булади­ган атмосфера босимини узгариши натижасида келиб чикади. Бунда эшитув найининг утказувчанлик функциясининг кай даражада эканлиги катта ахамиятга эга.

Белгилари: кулокнинг тикилиши, огрик, эшитишни пасайши, ку­локда шовкин булиш, бош айланиш.

Отоскопияда ногора парда ичкарига букилган булади. Даволашда эшитув найининг функциясини яхшилашга каратилади.

Урта кулокнинг уткир йирингли яллигланиши. Бу касалликни келиб чикишида ногора бушлигига кирадиган стрептококк, стафилакокк, вирус-грипп,  пневмакокк ва бошкаинфекиялар сабабчи булади. Уткир йирингли урта отит кизамик,  бугма, скарлатина каби касалликларни асорати сифатида хам булиши мумкин. Уткир йирингли урта отитлар­никелиб чикишида гипертрофик ринит, аденоидлар, бурун бушлигидаги полиплар ва усмалар хам катта ахамиятга эга. Касалликни бошлани­шига тумов, совуккотиш, организм реактивлигини пасайиши олиб ке­лади.

Купинча урта кулокка инфекция эшитув найи оркали киради. Одатда ногора бушлигида инфекция булмайди, чунки эшитув найининг хилпилловчи эпителийси бунга йул куймайди.

Эшитув найининг яллигланиш касалликларида унинг барер функ­цияси бузилади. Ногора бушлигига инфекция ногора парда тешилганда хам кириши мумкин, еки сургичсимон усимтани жарохати оркали. Кам холларда инфекция гемотоген йул билан киради (кизамик, тиф, сил касалликларида).

Урта кулокни уткир йирингли яллигланишини умумий ва махаллий белгилари булади. Касалликни кечишини уч даврга булиш мумкин: би­ринчи давр – кулок пардасини тешилгунча булган даври; иккинчи даври – парданинг тешилши ва йиринг окиш даври; учинчи даври эса

– согайиш (тузалиш) давридир.

Касаллик бошланганда кулок парда бироз кизарган,кон томирла­ри кенгайган булади. Эшитиш функцияси пасаяди. Касалликни шу дав­рида даволанмаса, кулок пардасини кизариши кучайиб, калинлашади, эшитиш кобилияти яна пасаяди. Ногора бушлигида зардоб куа микдор­да йигилиб, у ерда босим ошиб огрик кучаяди, кулок парда ташкари­га буртиб туради. Сургичсимон усимтани босганда огрик пайдо була­ди. Конда лейкоцит таркиби ва СОЭ микдори кутарилиб боради.

Тана харорати юкори даражада, бош ва кулокдаги огрик каттик булиб, эшитиш кобилияти бутунлай емонлашади. Кейинчалик кулок пардаси юпкалашиб, ерилади. Бу тешикдан йиринг окади. Йиринг оки­ши билан аста-секин беморни ахволи яшхиланиб боради, тана харора­ти пасаяди, кулок ва бошогриги камаяди. Кулокдаги яллигланиш ка­майиб, кулок пардасининг кизариши йуколади. Ундаги тешик бекилиб эшитиш кобилияти тикланади.

Даволаш усуллари: Эшитув найининг дренаж ва вентиляция функ­циясини яхшилаш учун бурунга кон томирини торайтирувчи дорилар томизилади. Антибиотиклар, сулфаниламид дорилари, огрик колдирув­чи, хароратни пасайтирувчи дориларберилади.

Физиотерапевтик муолажалар: УВЧ, солюкс, электромагнит тав­сия этилади. Эшитув найини катетиризация килиб гидрокартизон пен­циллин билан юборилади.

Агар беморда лабиринтит еки мия ичи асоратлари пайда булса (кусиш, бош айланиш, каттик бош огриши) унда парацентез килинади, яъни ногора парда махсус скалпел ердамида тешилади. Одатда ногора парда пастки орка квадратида тешилади.

Болаларда учрайдиган уткир отитнинг узига хосхусусиятлари булиб, камдан-кам холларда узича кечади асосан бошка аъзо ва системалар хасталиклари (рахит, зотилжам, УРК, меъда-ичак йули бузилишлари, бунда тез-тез кусилганидан ку­сук кенг ва калта эшитув найи оркали урта кулокка тушиши мумкин) билан бирга давом этади. Кукрак ешидаги болаларда кечадиган уткир урта отитга ташхис куйиш учун анамнез маълумотлар туплаш урнига болани кузатиб боришган тугри келади (иштахаси кандай, бола кук­ракни эма туриб чинкириб йиглайдими, шунга каралади). Отоскопия манзараси ишончли булмайди – ногора парда бола чинкириб йиглаган­да кизаради, лекин кулокда хеч кандай хасталик сезилмайди, аксин­ча, бу вактда ногора парда кулранг булиши мумкин. кулок супачаси­га босиб курилганда каттик огрик беради. Чунки болаларда эшитув йули суякланмагани учун калта булади, бунда супачага босиш, амал­да яллигланган ногора пардаги босиш билан баравар булади. Бола уткир отитда касал кулогини естикка босиш етади. Энсаси билан ес­тикни ишкалайди. Бу ешда сургичсимон усимта хали яхши ривожлан­манганлиги учун (факат гор булади) унинг суяк деворларини парча­лаб юборадиган жараенини мастоидит эмас, балки антрит деб атала­ди. Бу холларда бажариладиган операция антротомия деб юритилади.

Мастоидит – сургичсимон усимтанинг суяк элементларини парча­лайдиган урта кулокнинг уткир йирингли яллигланишидир. Айнан сур­гичсимон усимтанинг суяк тукимаси деструкцияси туфайли мастоидит уткир урта отитдан фаркланади. Мастоидит гор томи, лабиринт, юз нервининг парчаланиши каби асоратлар колдириши мумкин. Микрофлора вирулентлилигининг ошиши, вактида овкатланмаслик, микрофлоранинг сульфаниламидларга ва антибиотикларга нисбатан сезгир булмаслиги, организм реактивлигининг бузилиши уткир отитнинг мастоидитга ай­ланишига сабаб булади.

Белгилари. Уткир урта отит кечишида еки 2-3 хафта уткач, ку­локда, кулок орти сохасида огрик кучаяди. Огрик спонтан (бехос­дан), шунингдек сургичсимон усимтага унинг чуккисига еки ен сат­хига босиб курилганда кучайиши мумкин. Эшитув пасаяди, кулок шан­гиллайди, куплаб йиринг окади. У куюк ва саргимтир рангда булади. Тана харорати 38-39 даражагача кутарилади. Беморнинг умумий ахво­ли анча огирлашади.

Отоскопия: ташки эшитув йулининг суяк булимидаги юрка-юкори деворининг осилиб колиши мастоидитнинг патогномоник белгиси хи­собланади. Бу периост ходисаларига алокадор булиб, у сургичсимон усимта «горида» юзага келадиган йирингли хараен, усимта деворлари деструкциясини келтириб чикаради, турли йуналишларда таркалади ва усимтанинг ен сатхида, орка деворида периостга етади. Бу сохалар­даги шиш, баъзан эса йирингнинг ерилиб кетиши мастоидит ташхисини тасдиклайди. Ногора парданинг кизаргн, калинлашган, тешилган жо­йидан йиринг окиб чикади. Беморда мастоидит аникланганда кулок супрасининг олдинга ва пастга буртиши, кулок орти сохасида тери­нинг шишиб чикиши ва кизариши киши эътиборини жалб килади. Сур­гичсимон усимта юзаси босиб турилганда ва уни туккиллатиб уриб курилганда хам огрик сезилади. Чакка суяги рентгенографияси йи­рингга тулган сургичсимон усимта катакчаларининг корайганини, шу­нингдек катакчалар орасидаги айрим суяк деворларининг емирилгани­ни курсатади. Тупланган анамнезлар ва беморни объектив текширил­ганда аникланган белгилар буйича мастоидит ташхиси куйилади. Таш­хисни айдинлаштириш ва мастоидитнинг огир асоратларига йул куй­маслик учун беморни кулок, томок, бурун касалликлари врачига юбо­риш лозим.

Давоси: хирургик – мастоидотомия килинади. Тери коплами ка­ватма-кават кесилиб сургичсимон усимтанинг кортикал катлама очи­лади, кейин «гор» тешилиб, аста-секин усимтанинг барча зарарлан­ган хужайралари очиб тозаланади. Операция вактида урта кулокнинг эшитиш функциясини саклаб колиш учун эшитув йулининг орка девори олиб ташланмайди ва ногора пардаги тегилмайди, чунки уткир яллиг­ланиш жараенида урта кулокнинг эшитув суякчалари занжирида унча деструктив узгаришлар кузатилмайди.

Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши. Этиололгияси: стафилококк, стрептококк, вируслар, 24% да замбруғлар.Касалликни кечишини доимий белгилари:

  1. Оторея -қулоқдан йирингли ажралмаларни 6 ва ундан кўп ҳафта бўлиши . Йирингли ажралмалар доимо ёки вақти-вақти билан бўлиши мумкин.
  2. Ноғора пардада перфорация бўлиши (кўп холларда атрофи қалинлашган бўлиши).
  3. Эшишитишни пасайиши, кетишига қараб бош айланиши, қулоқда шовқин бўлиши, бош оғриши ва ҳ.к. Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши 2 хил кўринишда бўлади: эпитимпанит, мезотимпанит. Сурункали йирингли мезотимпанит ўрта қулоқнинг шиллиқ қаватини ўрта ва пастки қисмини яллиғланиши билан кечади. Беморлар эшитишни пасайиши ва қулоқдан йирингли ажралма ажралишига шикоят қилади. Перфорация ноғора парданинг таранг қисмида бўлади. Қулоқдан ажралаётган ажгалма шиллиқли, шиллиқ-йирингли ҳидсиз бўлади. Мезотимпанитни қўзиш сабаблари: қулоққа сув тушиши, юқори нафас йўллари касалликлари ва бошқалар. Ҳуруж даврида йирингли ажралма кўпаяди, қулоқда оғриқ пайдо бўлади, ҳарорат кўтарилади, эшитиш кондуктив типда пасаяди. Эшитишни пасайиши перфорация катталигига боғлиқ бўлмай балки ўрта қулоқдаги эшитиш суякчаларнинг ҳаракатига ва чиғоноқ дарчаси мембранаси ҳаракатига боғлиқ бўлиб 40-50 Дб кам бўлмайди.Эшитиши пасайган беморларни50 % да қулоқда паст частотали шовқин кузатилади. Сурункали йирингли эпитимпанит анча оғир кечади. Касаллик асосан  нағора бўшлиғининг юқори қисмида кечади, жараён ўрта ва пастки қисмларга, ноғора бўшлиғи суяг деворига, эшитиш суякчаларига ҳам тарқалиши мумкин. Яллиғланишни ноғора бўшлиғини устки қисмида бўлишига сабаби бу ерда шиллиқ қаватда бурмачаларнинг бўлиши. Ноғора пардадаги перфорация уни бўшашган қисми ёки суяк қисмида бўлади. Ажралма кўланса ҳидли бўлади, сабаби суяк чириши ва пуринларни (индол, скатол) ажралишидир ва анаэроб инфекцияни қўшилишидир. Эшитишни пасйиши мезотимпанитникига қараганда анча паст бўлади. Эшитиш пасайиши аралаш тури кўпроқ учрайди. Отскопияда йиринг, грануляция, полип ва холестатомани кўриш мумкин.

Холестатома – терини эпидермал қисмини концетрик холда йиғилиши натижасида пайдо бўлган ва уларнинг парчаланишидан ҳосил бўлган холестерин массадир. Одатда у қўшувчи тўқимадан иборат парда – матрикс ҳосил қилади. Матрикс кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган ва сукка жипс ёпишган ҳатто ўсиб кирган бўлиши мумкин. Холестеатома суяк тўқимасини коллогеназа ферменти билан дестркцияга учратиб ҳаттоки юз нервининг каналида фистула ҳосил қилиши мумкин натижада лабиринтит ва юз нервининг фалажи пайдо бўлади.

Йирингли лабиринтит ўта ҳавфли бўлиб ички қулоқнинг нерв ҳужайралари ўлиб инфекция мия тамонга ўтиб кетади. Холестеатомани борлигини аниқлашда чакка суягини Шюллер ва Майер бўйича рентгенография қилиш алоҳида аҳамиятга эга.

Сурункали йирингли отитларни даволаш консерватив ва жарроҳлик усулда бўлади. Ноғора бўшлиғи суяк  қисмида жараён йўқлиги касалликни консерватив даволашга кўрсатмадир, суяк кариеси ва холестеатомада эса жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Ҳар бир беморни даволаш неврапатолог, окулист, терапевт шифокорлари билан бирга олиб борилади. Касалликни даволашда ноғора бўшлиғи тозаланади, грануляция ва полиплар олинади. Бундан ташқари антибактериал, иммуномодуляторлар, сўрилтирувчилар, дезинтоксикацион, десенсибилизацион ва маҳаллий даво қўлланилади. Жарроҳлик амалиёти  2 мақсадни ўз ичига олади:

1.Чакка суягидан патологик ўчоқни олиб ташлаш ва мияга йирингли процессни тарқалишини олдини олиш.

2.Товуш ўтказувчи йўлининг функционал ҳолатини тиклаш, эшитишни яхшилаш. Биринчи  мақсадни амалга оширишда радикал усул қўлланилади. Радикал жарроҳлик усулини қўллашга мутлоқ кўрсатмалар:

1.Ўрта қулоқ суягининг кариеси.

  1. Холестеатомани борлиги.
  2. Сурункали мастоидитни бўлиши.
  3. Юз нервини фалажи
  4. Лабиринтит.

6.Жараённи мия ичига тарқалиши.

LOR klinika markazi Hijoma Zuluk sentr Toshkent Yunusobod Chilonzor Lor 24/7 klinika

Toshkent sh., Yunusobod 8-daha, 39-uy
Mo'ljal: Sezam restorani ro'parasida, Mega Planetdan 700m

LOR klinika markazi Hijoma Zuluk sentr Toshkent Yunusobod Chilonzor Lor 24/7 klinika

Dam olishlarsiz ishlaymiz!